Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-2499-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2499-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2499-сонли қарори сўзсиз раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2499-сонли қарорини амалга ошириш юзасидан 1-иловага мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг вазифалар тақсимоти 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимов:

тасдиқланган таркибий тузилмага мувофиқ вазирликнинг марказий аппарати ва республика тасарруфидаги тиббий-ижтимоий муассасалар харажатлар сметалари ва штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича барча тегишли чораларни кўрсин;

бир ҳафталик муддатда вазирликнинг Кадрлар билан ишлаш бошқармаси ва юридик хизмати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

5. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари вазирлик, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари таркибий тузилмалари, штат бирликлари ва харажатлар сметаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2499-сонли қарори билан тасдиқланган таркибий тузилмаларга мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун вазирликка тақдим этсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2499-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бошқарувидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарувига бериладиган муассасаларни топшириш-қабул қилиш бўйича комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимов Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига бериладиган реабилитация марказлари ва бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар кадрлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича тиббиёт муассасаларини мақбуллаштириш натижасида бўшаётган тиббий ходимлар ҳисобига тўлдириш бўйича таклифлар киритсин.

8. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 4 октябрдаги 434-сонли буйруғининг 2-банди 2-4 хатбошилари ва 2009 йил 3 июндаги 44-сонли, 2015 йил 24 июлдаги 304-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир в.в.б.                                           А.А.Худаяров

Киритилди:

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва иқтиқболни

аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Хашимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров

Вазир ўринбосари С.С.Сайдалиев

Вазир ўринбосари Л.Н.Туйчиев

Вазир ўринбосари Ш.Х.Тиллаев

Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Агзамов

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Ю.Нишонов

Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи А.А.Ибодуллаев

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи М.Ф.Садиков

Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашев

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимов

Юридик хизмат бошлиғи Р.И.Мухаммадиев

ССВнинг _______ февралдаги

________-сонли буйруғига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Аҳолининг кам ҳимояланган қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-2499-сонли қарорини амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳ таркиби

Ишчи гуруҳ раиси:

А.А.Худаяров - Вазирнинг биринчи ўринбосари

Аъзолари:

А.А.Агзамов - Назорат инспекцияси бошлиғи

Б.А.Хашимов - Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси бошлиғи

Д.Ш. Хаджиев - Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Б.А.Мамажонов - Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи

Қ.Т.Ёрқулов - Андижон вилоят ССБ бошлиғи

И.И.Амонов - Бухоро вилоят ССБ бошлиғи

О.Х.Зияев - Жиззах вилоят ССБ бошлиғи

Т.Б.Расулов - Қашқадарё вилоят ССБ бошлиғи

Ф.Р.Усманов - Навоий вилояти ССБ бошлиғи

С.Д.Муминов - Наманган вилояти ССБ бошлиғи

Б.Н.Игамбердиев - Самарқанд вилоят ССБ бошлиғи

Ш.Қ.Алмарданов - Сурхондарё вилоят ССБ бошлиғи

Ф.К.Мавланов - Сирдарё вилоят ССБ бошлиғи

И.И.Абдураимов - Тошкент вилояти ССБ бошлиғи в.в.б.

Х.М.Рахимов - Фарғона вилояти ССБ бошлиғи

К.Р.Тангрибердиев - Хоразм вилояти ССБ бошлиғи

ССВнинг 2016 йил _____ февралдаги

_________-сонли буйруғига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бошқарувидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарувига бериладиган муассасаларни қабул қилиш бўйича комиссия таркиби

Комиссия раиси:

Ш.Х.Тиллаев - Вазир ўринбосари

Комиссия аъзолари:

Ш.Ю.Нишонов - Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи А.А.Ибодуллаев - Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи М.Ф.Садиков - Оналик ва болаликни муҳофаза

қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашев - Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи

Ў.С.Исмаилов - Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимов - Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

Х.Казакбаев - Бош ҳисобчи Бошқармалардан жалб қилинган мутахассислар ва қабул қилинаётган муассасаларнинг раҳбар ва бош ҳисобчилари