- Тафсилотлар
- Кўрилди: 229
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида эндокринологиянинг долзарб масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, мутахассислар, шифокорлар ва журналистлар иштирок этди.
- Тафсилотлар
- Кўрилди: 228
Бундан икки ой муқаддам Тошлоқлик 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақидаги хабарлар матбуотда кенг ёритилган эди. Бугун ушбу кичкинтой Азизбек Абдумажидов соғайиб уйига қайтди.
- Тафсилотлар
- Кўрилди: 208
Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 2018 йил 6 март куни 13 нафар, Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 27 нафар бемор “Овқатдан заҳарланиш” бирламчи ташхиси билан ётқизилди. Уларнинг барчасида кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда оғриқ каби шикоятлар бўлган.
- Тафсилотлар
- Кўрилди: 219
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг куни-кеча қабул қилинган қарорига мувофиқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ташкил этилди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда ҳудудларда тиббий кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар тиббий хизмат сифатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳам 2000 нафарга яқин шифокорга эҳтиёж бор.
- Тафсилотлар
- Кўрилди: 196
Мамлакатимизда инсон аъзоларини кўчириб ўтказиш билан боғлиқ трансплантология амалиётлари бошланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ўтган йилдан эътиборан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинаётган бўлса, яқинда ушбу марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта жигарни кўчириб ўтказишдек ноёб амалиёт ҳам ижобий натижа билан якунланди.